21 April 2010
06:34 -
Ўзбекистон ғазнабошиси Файзулла Муллажоновнинг укасини чавақлашгани сирдарёликларга қимматга тушмоқда
Шу йилнинг 27 мартида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими мутасаддиси Зоир Муллажоновнинг (Марказий Банк раиси Файзулла Муллажоновнинг укаси) божхона постида намойишкорона чавақланиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ғазабини қўзғаган кўринади. Орадан икки ҳафта ўтиб, Озод исмли шахс қотилликни бўйинига олганига қарамай орган ходимлари сирдарёликларни элакдан ўтказмоқда. Хусусан, Муллажоновлар мафиясининг кичик вакили учун тужжорлардан интиқом олинмоқда. Шу кунларда Қозоғистон билан Ильич чегара постидан ўтаётган ҳар бир тужжор борки, сўроқ қилинмоқда.
1963 йилда туғилган Зоир Муллажонов Божхона қўмитасининг Сирдарё туманидаги бошлиғи эди. 27 март кунги воқеа шоҳидларининг таъкилашича, марҳум божхонадан ўтаётган тужжорларга чўтал миқдорини ошириб юборган. Ўзаро нифоқ пайтида тужжорлар Зоирнинг икки қўлини елка қисмидан ажратиб, кесиб ташлашган. Муллажоновлар мафиясининг маъракасига Президент Каримовдан бошқа катталарнинг ҳаммаси борди, дейилади Сирдарёдан олинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллардан бери Марказий Банкни бошқариб келаётган Муллажоновнинг ўғли Алишер Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи, укаси Ҳусан Муллажонов фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг раиси, амакиваччаси, генерал-майор Тоҳир Муллажонов ИИВ мулозими, қудаси Зокир Алматов собиқ Ички ишлари вазири, яна бир қудаси Мирзоулуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раиси ва ҳоказо...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения