21 April 2010
03:41 - Ўзбек аёлни зўрлаган россияли миршаблар қамалди, бизникиларга эса жин ҳам ургани йўқ
Ўрис матбуотида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Одинцово шаҳар суди 2007 йилнинг 11 ноябрига ўтар кечаси 25 яшар юртдошимизни зўрлаган миршаблар Артём Здиорук, Евгений Бойко ва Павел Трушинларни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақдаги хабарни тасдиқлаган Россия Федерацияси Бош прокуратураси миршабларнинг ҳодисадан сал ўтмай ишдан ҳайдалганини таъкидлаган.

Бироқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ миршаблари томонидан зўрланган Райҳон Соатованинг иши борасида олдинга силжиш йўқ. Зўровон миршабларни Ўзбекистон Бош прокуратураси тиш-тирноғи билан ҳимоя қилмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону