20 April 2010
22:56 -
Қурмонбек Боқиев Белорусияда, Қирғизистонни тиз чўктирдилар, Ўзбекистонга кучлари етмайди
Бу ҳақда Белорусия президенти Александр Лукашенконинг ўзи бугун мамлакат парламентидаги нутқида гапирди, дейилади русларнинг расмий РИА Новости агентлиги тарқатган хабарда.
Лукашенко Боқиев билан сўнгги кунларда доимий алоқада бўлиб тургани, ўз мамлакатининг “тегишли хизматлари” Қирғизистон президентининг Минскга келишини уюштиришганини айтибди. Табиий, у айтмаган бўлса ҳам тушунарлики, Белорусиянинго “тегишли хизматлари” Россия ва Қозоғистоннинг иштирокисиз бу ишни қилолмасдилар. Бу – уларнинг ҳамкорликда қилган ўйин-операциялари. АҚШ бу ерда ўз позициясини бутунлай йўқотмаслик учун, ўйинларда пассив иштирок этаётганини ҳам тушуниш мумкин.
Гап Боқиевнинг тақдирида эмас, у ҳам навбатдаги диктаторчалардан бири, холос, гап Қирғизистоннинг тақдири - Вақтли ҳукуматининг ҳам, унинг аввалги президентининг ҳам - ташқаридаги кучларнинг қўлида бўлиб, бир тўда қирғизлар эса фақатгина “халқ овози” сифатида ишлатилаётгани очиқча маълум бўлаётганида. Бу мамлакат суверенитетини йўқотиб бўлди, дейиш мумкин. Путин Марказий Осиёда ўз мавқесини тиклаш учун ишни қирғизларни қўлга олишдан бошлаган кўринади. Қозоғистонни эса, руслар доимо қўлимизда деб ҳисоблашади.
Аммо, ҳамма нарса Ўзбекистонга боғлиқ. Ислом Карим Россиянинг қўғирчоғи эканлиги руслар учун етарсиз, уларнинг мақсади бутун ўзбекларни шундай ҳолга келтириш. Ўзбекистонда демократк мухолифат, хусусан, “Бирлик” бор экан, у эса доим бўлади, руслар мақсадларига етишолмайди. Турли сотқинлар воситасида, Қирғизистонда каби, маълум муддат улар ғалаба қозониши ҳам мумкин. Лекин бундай ғалаба вақтинча бўлади.
Дарвоқе, ҳали Қирғизистонда ҳам воқеалар Москванинг истаги бўйича кетишига ҳеч ким тўла кафолат беролмайди.