20 April 2010
18:06 - Жиззахлик судланган 25 нафар диндорнинг яқинлари ҳам таъқибда
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди ҳукми билан 2,5 йилдан 10 йилга қадар муддатларга “Ваҳҳобийлик” ва “Ислом жиҳодчилари” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган диндорларнинг яқинларини сиқувга олиш бошланди. Аксарияти вилоятнинг Пахтакор туманида истиқомат қилувчи бу одамлар деярли кўчага чиқарилмаяпти, норозилик намойиши уюштира олиши мумкин бўлганлари эса туман ИИБ ва прокуратурасига олиб келиниб, синдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 февралида бошланган маҳкамаларда 25 нафар диндор “Ваҳҳобийлик” ва “Ислом жиҳодчилари” диний радикал оқимига мансубликда айбланган. Уларнинг яқинлари шу йилнинг 6, 7 ва 11 апрель кунлари Жиззах вилояти ҳокимлиги, ИИБ ва прокуратураси инолари олдида норозилик намойишлари ўтказишган. Самарасиз намойишлардан сўнг диндорлар 10 йилга қадар муддатларга қамалган ва ҳукумат бош кўтарган қўзғолончилар билан энди ҳисоб-китоб қилишга бошлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону