20 April 2010
13:55 -
Бишкек остонасида ўлганлар сони учга чиқди, давлатнинг расмий агентлиги ҳали ҳам жим
Кеча Бишкек яқинидаги Маёвка қишлоғида ер туфайли чиққан жанжалларда икки киши ўлгани, ўнлаб ярадорлар борлиги ҳақида мустақил қирғиз ахборот агентликларига асосланиб хабар бергандик. Ҳозир Вақтли ҳукумат қўлида бўлган расмий “Кабар” агентлиги бу хусусда жим қолди. Бугун эрталаб мустақил агентликлар ўлганлар сони учга чиққанини билдирдилар. “Кабар” эса ҳали ҳам жим.
Жалолободда кеча бутун бошли вилоят ҳокимияти биноси Боқиев тарафдорлари тарафидан босиб олинган, улар ҳатто вилоятга янги ҳокимни ўзлари тайинлашган. “Кабар” бу хусусда ҳам жим.
Мана вақтли ҳукуматнинг аҳволи. Унинг лидерлари халқни Бақиев диктатурасидан қутқариб, унга эркинлик беришмоқчи эди. Эркинликлар ошкораликдан бошланади, аммо Вақтли ҳукуматдагилар бу аксиомани билишмайдиганга ўхшайди.