17 April 2010
03:50 - Ислом Каримнинг Кремлга ташрифи олдидан бу мамлакатда янги элчимиз иш бошлади
Кеча Россия Федерациясига мамлакатимизнинг янги элчиси этиб тайинланган Зиёдулла Пўлатхўжаев Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинга ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди. Бу ҳақда ёзаётган ўрис матбуоти элчимиз ва ўрис мулозимининг Ислом Каримнинг Кремлга сафари, Марказий Осиё, хусусан, Қирғизистондаги вазият борасида кенгашганини таъкидламоқда.

Воқеанинг диққатга сазовор жойи шундаки, айнан Пўлатхўжаев шу пайтга қадар Ўзбекистонинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган эди. Россиядаги элчи Илҳом Неъматов Вашингтонга кетгач, бу рутба унга тегди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону