17 April 2010
03:37 - Қўқонлик аёл ҳокимият биноси олдида ўз жонига қасд қилди
Бугун Қўқон шаҳрининг юбилейи муносабати билан шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик туфайли уйи ноқонуний бузиб ташланган аёл ҳокимлик биноси олдида ўз жонига қасд қилди. Ўзининг вена томирларини кесиш билан норозилигини ифодалаган аёлнинг исми-шарифини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти. Воқеа шоҳидларининг мухбирларимизга маълум қилишича, Қўқон шаҳар ИИБга қарашли навбатчилик машинаси ҳушини йўқотган аёлни шаҳар шифохонасига олиб кетишган.

Унинг аҳволи билан боғлиқ воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону