16 April 2010
02:37 -
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши йиғилиш ўтказди, ялпи мажлис кунини белгилади
Сенатнинг раиси И.Собиров олиб борган бугунги йиғилишда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисини шу йил 7 майда Тошкентда ўтказиш ҳақида қарор қилинди, дейилади расмий хабарда.
Сенатнинг ялпи мажлисида президент Ислом Каримнинг оламшумул нутқларидан келиб чиқиб қилинадиган вазифалар муҳокама қилинади, бир қатор қонунларнинг лойиҳалари кўриб чиқилади.
Кун тартибига Ўзбекистон Омбудсмани ва Адлия вазирлигини фаолияти ҳақида ахборотларни, прокуратура органларнинг фаолияти ҳақида Бош прокурорнинг ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини тинглаш ҳам киритилган. Бундан ташқари, Олий суд таркибида ўзгартиришлар бўлади, баъзи элчилар тайинланади.
Бу масалаларни ялпи мажлисга тайёрлаш учун махсус комиссия ҳам тузилибди.