16 April 2010
02:04 - “Эрк” фаоли Ўроқ Равшан Қашқадарёда юбилейини нишонлади
Бугун “Эрк” демократик партияси Марказий кенгаши аъзоси, шоир ва таржимон Ўроқ Равшан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўзининг 55 ёш юбилейини нишонлади. Шоирнинг юбилейига келган мухолифатчи сафдошлар, ҳуқуқ ҳимоячилари унинг фаолияти ва умрига равнақ тилашди. Йиғилганлар ичида партия раиси Самад Мурод, “Бирлик” фаоли, “Эзгулик” жамиятининг Қашқдарё вилоят бўлими раиси Зулфиқор Мирзолар ҳам бор эди.

Ўроқ Равшан мамлакатимизда инглиз тилидан бадиий асарлар, шеърларни ўгирадиган камдан кам мутаржимлардан биридир. Шоир сифатида ҳам салмоқли ижодга эга бўлган ижодкорнинг 9 та китоби нашрдан чиққан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону