13 April 2010
04:25 - “Эрк” партияси бугун 20 ёшга тўлди
Аслида, бу партиянинг яратилиш куни сифатида Ислом Карим билан ўша вақтда “Бирлик” лидерларидан бири бўлмиш Салой Мадаминнинг яширинча учрашган куни - 1989 йил 30 августни ёки ўша йили 7 октябрда “Бирлик”нинг бўлиниш кунини ҳисоблаш мумкин.

Аммо, айнан 20 йил аввал 12 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг биносида “Эрк” халқ ҳаракатининг Ташаббус гуруҳи тузилди. У ерда олинган қарорга кўра, 30 апрелда “Эрк” ҳаракатининг Таъсис қурултойи бўлиши керак эди.

Аммо, “Бирлик” халқ ҳаракати Ҳайъатининг 19 апрелдаги мажлисида кун тартибига ташкилот лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан Ҳаракатни Партияга айлантириш масаласи қўйилди. Чунки, аввалари СССРда партия қуриш мумкин эмасди. Мамлакат Конституциясининг машҳур 5-чи моддаси Коммунистик партиянининг яккаҳокимлигини белгилб қўйган эди. 1989 йил 26 мартда бу модда конституциядан олиб ташланди ва янги сиёсий партиялар қуришга имконият пайдо бўлди.

Бундай сиёсий воқеаларни ҳатто тушунмайдиган “Эрк” лидерлари кўр-кўрона “ҳаракат” тузишга киришганидан ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, мустақиллик учун муқаддас кураш бошланган бир пайтда яна бир халқ ҳаракати қуришнинг ўзи миллатни шарманда қилиш, кучларни парчалаш эканлигини ҳам тушунишмади у саводсизлар. Дунёда параллель иккита халқ ҳаракати тузиш прецеденти ҳам йўқ.

Хайрият, “Бирлик”нинг партияга айланиш ташаббусидан партия тузиш ҳам мумкинлигини ўрганган эркчилар 30 апрелда ўз ташкилотларини партия деб атадилар. Яқинда бу воқеага ҳам 20 бўлади

“Эрк” партиясининг аллақачон мурдага айланган 53-54-чилар фракциясининг сайтига кирган мухбиримизнинг таъкидлашича, сайт анчадан бери янгиланмайди ҳам, бугунги юбилей ҳам эсдан чиққан. Балки, бу хабаримиздан кейин, юбилей ҳам эсга тушадиган одам топилиб қолар.

Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, 2003 йилдаги партиянинг қурултойида “Эрк” партияси бўлинган. Қурултой қатнашчиларининг 90 фоизи Самад Мурод раҳбаргидаги “Эрк” партиясининг гуруҳига ўтиб кетган. Юбилейни ҳам айнан Самад Мурод гуруҳи нишонласа мантиқли бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону