13 April 2010
03:30 - Шерали Жўра пайғамбар ёшини нишонлади, миллатдан кечирим сўраш вақти келмадими?
Бугун 63 ёшга тўлган таниқли ҳофиз, Алишер Навоий номидаги миллий мукофот соҳиби Шерали Жўра пайғамбар ёши тўйини камтарона ўтказгани айтилмоқда. Шоирнинг яқинлари, саройдан қувилган аламзада ижодкорлар тўпланган юбилейда унинг шахсини улуғловчи мадҳиялар янграган, дейди мухбиримиз.

Ўзбек санъатининг тарихида ўзига яраша из қолдириши мумкин бўлган ҳофизнинг бир вақтлар саройга яқинлаштирилиб, сўнгра қувилганини кўпчлик билади. Бу – санъаткорлар ичида бўлиб турадиган воқеа. Лекин Шерали Жўрага келганда, саройдан қувилишдан кўра, саройга яқинлаштириш воқеаси муҳимлигини тушуниш лозим. Миллат тақдири нуқтаи назаридан муҳим.

1989 йили Тошкент “Бирлик”нинг митинглари билан силкиниб турган вақтда Ўзбекистонга бош ҳоким, яъни Ўзкомпартиянинг раҳбари этиб тайинланган Ислом Карим бундай шароитда тахтда узоқ ўтира олмаслигини жуда яхши биларди. Ҳозир Бишкек мисолида ҳам кўриши мумкинки, бир минг атрофидаги митингчи ҳокимиятни осонликча ўзгартирмоқда. Ислом Каримнинг деразасидан кўриниб турдагина майдондаги “Бирлик”нинг митингларига эса, ўн минглаб ўзбеклар тўпланарди.
Тахтга ўтириш биланоқ митингларни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга бошлаган Ислом Карим ишни ўзбек халқи ичида анаънавий ҳурматга эга бўлган шоир ва санъаткорларни сотиб олишдан бошлади. Биринчи бўлиб унинг тузоғига тушган ёзувчи, ҳозир пешонасига 53-54 тамғаси бостирилган Салой Мадамин бўлса, иккинчиси Шерали Жўра эди.

Ўша йили 1 октябрдаги “Ўзбек тили – Давлат тили” шиори остида ўтказиладиган митингга ёшларнинг келишини камайтириш мақсадида, ҳукумат “Халқлар Дўстлиги” саройида студентлар учун Шерали Жўранинг текин концертини уюштирди. Митингни тўхтолмадилар, аммо ҳонанданинг тиришқоқлигини ўзичи тўғри баҳолаган Ислом Карим уни ўз дастурхони атрофига тортди. Уни ҳатто чет эл сафарларига ўзи билан олиб юрди. Аммо керак бўлмай қолгандан кейин орқасига бир тепиб улоқтирди.

Ваҳоланки, “Бирлик”нинг митингларини мақсади - бу малъун ҳонанда айтадиган қўшиқларининг тили, қолаверса унинг тирикчилик манбаи бўлган қўшиқларининг тилини ҳимоя қилиш эди.

Ўша кунги митинг билан боғлиқ воқеалар “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Дўст бўлсанг ёнимда тур” мақоласида ёритилган, мақола ушбу сайтда ҳам ўқиса бўладиган “Ҳаракат” журналида эълон қилинган (www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=24&id_topic=160&id_stat=277). Ўзбекларнинг ахир бир кун кўзи очилади, бу мақола миллатга етиб боради. Ана ўшанда миллат бу ҳонандасининг юзига тупуради.

Мунофиқ ҳонанданинг ўзи эса, ҳозирданоқ қолган умрини миллатдан кечирим сўраш билан ўтказиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону