13 April 2010
02:38 - Жаҳонгир Маматов: “Ёрдам беринг, яхшилар!”
Бугун таҳририятимиз хатқутисига келиб тушган бир мактубда айтилишича, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Самарқанд фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маматовлар хонадони талончиликнинг қурбони бўлибди. Хонадон вакили Жаҳонгирнинг айтишича, у отаси Шодиёр ака билан 1994 йилда қишлоқда иш бўлмаганлиги, тирикчилик оғир бўлгани боис Арнасой туманига кўчиб кетишган ва уйларини жияни Анвар Бобожоновга қолдиришган. Анвар қамалиб кетгач, кичик жиян Дониёр уйни хатлаб олибди.

Ҳозирда уй-жойидан айрилиб, кўчада қолган кекса, бунинг устига касалманд Шодиёр ота ва унинг ўғли Жаҳонгир жамоатчиликдан кўмак сўрамоқда. Ҳокимлик вакиллари арз билан борган ота-болани қувиб солибди.

Таниқли мухолифатчи Жаҳонгир Маматов (Муҳаммад) билан қўшалоқ адаш бўлган юртдошимиз отасининг сўнгги васияти - ўз уйида оёқ узатиб жон бериш эканини таъкидламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону