13 April 2010
01:27 - Олмон классиги Гётенинг машҳур “Шарқу Ғарб” девони ҳукумат цензорлари томонидан қайчиланди
Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти томонидан чоп этилган олмон классиги Гётенинг машҳур “Шарқу Ғарб” девони жиддий таҳрирлар билан дунё юзини кўрди. Шоирнинг она тилидан Садриддин Салим Бухорий томонидан ўгирилиб, 12 босма табоқ ҳажмда бундан ярим йил илгари босмахонага берилган девонда ислом динига оид мулоҳазалар, яъни мазкур динни ёқловчи илмий ва фалсафий қарашлар бўлгани учун китобни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси цензурадан ўтказди.

Цензорлар элагидан сўнг бир неча саҳифалари тушириб қолдирилган девоннинг чоп қилинишини кўриш Садриддин Салим Бухорийнинг ўзига насиб қилмади: ўғли Нурчилар оқимига мансубликда айбланиб, қамалган адибнинг вафоти ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилгандик.

Таниқли шоир Шукур Қурбон муҳаррирлигида чоп этилган китоб техник нуқсонлар ва ғиж-ғиж имловий хатолар билан ўқувчилар қўлига етди. Гётедек буюк адибни таҳрир қилган, девоннинг бир неча саҳифаларини тушириб қолдирган ўзбек ҳукуматини тушуниш мумкин. Лекин бир саво туғилади: Шу кетишда Дин ишлари қўмитаси Қуръони Каримни чоп этишдан аввал уни ҳам таҳрирлаб, Ислом Каримга ёқадиган қилиб бермасмикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону