04 December 2005
04:00 - 21:30 - Камалганлар ичида МХХ ходими хам бор - Режим "тозалаш"ни Кашкадарёда бошлади - "Advokat-press" расмий огохлантириш олди
21:30 - Камалганлар ичида МХХ ходими хам бор

2 декабрда Жиззах шахрида Ўзбекистон Республикаси Харбий судининг сайёр суд мажлисларидан бири бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг конституциявий режимига тажовуз килган 6 нафар шахс узок йилларга, 5 йилдан 17 йилгача, озодликдан махрум этилди. Улардан бири амнистияга тушиб, озодликка чикди. Хукук химоячиларининг сўзларига караганда суд мажлиси харбий дала судларига хос зудликда, адвокатларнинг иштирокисиз ўтказилган.

"Хизбут-тахрир" диний радикал окимига мансубликда айбланган 5 нафар фукарога шерикликда гумонланган вилоят МХХ бошкармаси собик вакили Фарход Холматов таъмагирлик, хизмат вазифасини суиистеъмол килиш хамда конституцион режимга хиёнатда айбланиб, 15 йилга озодликдан махрум килинган. Маълум бўлишича, МХХнинг собик ходими бир неча диндорларни камаш билан кўркитиб, таъмагирлик килиб келган.

Расмий маълумотларга кўра, дейди мухбиримиз, хозирда Ўзбекистонда конституцион режимга тажовуз килиб, жавобгарликка тортилганлар сони 11 мингдан ошиб кетди. Ажабланарлиси, улар режимдан норозилигини амалда ифода этганлар, бунга иродаси етмаётганлар канча+

Режим "тозалаш"ни Кашкадарёда бошлади

Шу кунларда Кашкакдарё вилоятининг туман ва овулларида Кашкадарё вилояти Ички ишлар бошкармаси вакиллари, туман ИИБлари мутасаддилари томонидан жиноятчилик ва хукубузарликка карши кураш ойлиги доирасида профилактика ишлари авжига минган. Вилоят ИИБ бошкармаси бошлиги, полковнинг С, Валиевнинг буйругига асосан 14 ноябрдан 14 декабрга кадар давом этадиган мазкур тадбир давомида юзлаб конунбузарликлар аникланган.

Хусусан, 4 мингга якин одам иштирок тадбирда хозиргача Кашкадарёдаги 15 мингдан ортик хонадон текширилган. Паспорт тартибини бузган 284 киши аникланган, жиноят содир этиб яшириниб юрган 11 киши к лга олинган. Маълумотларга к ра, тадбир давомида энг к п аникланган конунбузарлик нефть ва газ конденсати ўгирланиши, кўшни Туркманистон Республикасидан контрабанда йўли билан товарларни олиб кириш, паспорт режимини бузишни ташкил этади. Аммо ўрмонга ўт кетса, хўлу курук баравар ёнганидек, ахоли милиционерларнинг "синчковлигидан" хийла зарар кўрмокда.

"Advokat-press" расмий огохлантириш олди

Кейинги ўн кунда махаллий матбуот тугул баъзи халкаро муассасалар доирасида хам ўзининг "Йўк хакида бадиха" маколаси билан мини инкилоб ясаган "Advokat-press" хафталик нашри Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шахар бошкармаси бошлиги имзоси билан расмий огохлатириш олган. Мазкур хатга кўра, газета тахририяти амалдаги конун хужжатлари ва меъёрларига зид равишда фаолият юритиб келаётган экан.

Газета Бош мухаррири Расулжон Гапуровнинг таъкидлашича, нашрни кайта рўйхатддан ўтказиш талаби кўйилган. Бунинг нима эканлигини эса англаш мушкул эмас.

Аммо нашрнинг муассисларидан бири бўлган Ўзбекистон Адвокатлари ассоциацияси рахбарияти газетага Дилмурод Саййиднинг маколаси борасида тайзик бўлаётганини тан олмади. Аксинча, муассисларнинг якинда ўтказилажак умумий йигилишида нашрнинг кейинги ойлардаги фаолияти кўриб чикилади ва бу масала ўшанда хал этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нашр муассислари Шайхонтахур тумани адвокатлик маслахатхонаси адвокати Гиёс Номозов, Миробод тумани адвокатлик маслахатхонаси адвокати Абдурашид Аликулов, Тошкент шахар Адвокатлар коллегияси хамда кисман Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси. Мазкур нашр Евраазия фонди гранти асосида чоп этилган “Адвокат" журнали негизида ташкил топган ва "Advokat-plus" нашри билан биргаликда Тошкент шахар Матбуот ва ахборот агентлиги бошкармасида рўйхатга олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону