03 December 2005
04:00 - 17:30 - Ўзбекистонда амнистия 7:00 - Козогистон ўзбекларни кийноклар мамлакатига тутиб берди
21:30 - Камалганлар ичида МХХ ходими хам бор

2 декабрда Жиззах шахрида Ўзбекистон Республикаси Харбий судининг сайёр суд мажлисларидан бири бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг конституциявий режимига тажовуз килган 6 нафар шахс узок йилларга, 5 йилдан 17 йилгача, озодликдан махрум этилди. Улардан бири амнистияга тушиб, озодликка чикди. Хукук химоячиларининг сўзларига караганда суд мажлиси харбий дала судларига хос зудликда, адвокатларнинг иштирокисиз ўтказилган.

"Хизбут-тахрир" диний радикал окимига мансубликда айбланган 5 нафар фукарога шерикликда гумонланган вилоят МХХ бошкармаси собик вакили Фарход Холматов таъмагирлик, хизмат вазифасини суиистеъмол килиш хамда конституцион режимга хиёнатда айбланиб, 15 йилга озодликдан махрум килинган. Маълум бўлишича, МХХнинг собик ходими бир неча диндорларни камаш билан кўркитиб, таъмагирлик килиб келган.

Расмий маълумотларга кўра, дейди мухбиримиз, хозирда Ўзбекистонда конституцион режимга тажовуз килиб, жавобгарликка тортилганлар сони 11 мингдан ошиб кетди. Ажабланарлиси, улар режимдан норозилигини амалда ифода этганлар, бунга иродаси етмаётганлар канча+

Режим "тозалаш"ни Кашкадарёда бошлади

Шу кунларда Кашкакдарё вилоятининг туман ва овулларида Кашкадарё вилояти Ички ишлар бошкармаси вакиллари, туман ИИБлари мутасаддилари томонидан жиноятчилик ва хукубузарликка карши кураш ойлиги доирасида профилактика ишлари авжига минган. Вилоят ИИБ бошкармаси бошлиги, полковнинг С, Валиевнинг буйругига асосан 14 ноябрдан 14 декабрга кадар давом этадиган мазкур тадбир давомида юзлаб конунбузарликлар аникланган.

Хусусан, 4 мингга якин одам иштирок тадбирда хозиргача Кашкадарёдаги 15 мингдан ортик хонадон текширилган. Паспорт тартибини бузган 284 киши аникланган, жиноят содир этиб яшириниб юрган 11 киши к лга олинган. Маълумотларга к ра, тадбир давомида энг к п аникланган конунбузарлик нефть ва газ конденсати ўгирланиши, кўшни Туркманистон Республикасидан контрабанда йўли билан товарларни олиб кириш, паспорт режимини бузишни ташкил этади. Аммо ўрмонга ўт кетса, хўлу курук баравар ёнганидек, ахоли милиционерларнинг "синчковлигидан" хийла зарар кўрмокда.

"Advokat-press" расмий огохлантириш олди

Кейинги ўн кунда махаллий матбуот тугул баъзи халкаро муассасалар доирасида хам ўзининг "Йўк хакида бадиха" маколаси билан мини инкилоб ясаган "Advokat-press" хафталик нашри Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шахар бошкармаси бошлиги имзоси билан расмий огохлатириш олган. Мазкур хатга кўра, газета тахририяти амалдаги конун хужжатлари ва меъёрларига зид равишда фаолият юритиб келаётган экан.

Газета Бош мухаррири Расулжон Гапуровнинг таъкидлашича, нашрни кайта рўйхатддан ўтказиш талаби кўйилган. Бунинг нима эканлигини эса англаш мушкул эмас.

Аммо нашрнинг муассисларидан бири бўлган Ўзбекистон Адвокатлари ассоциацияси рахбарияти газетага Дилмурод Саййиднинг маколаси борасида тайзик бўлаётганини тан олмади. Аксинча, муассисларнинг якинда ўтказилажак умумий йигилишида нашрнинг кейинги ойлардаги фаолияти кўриб чикилади ва бу масала ўшанда хал этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нашр муассислари Шайхонтахур тумани адвокатлик маслахатхонаси адвокати Гиёс Номозов, Миробод тумани адвокатлик маслахатхонаси адвокати Абдурашид Аликулов, Тошкент шахар Адвокатлар коллегияси хамда кисман Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси. Мазкур нашр Евраазия фонди гранти асосида чоп этилган “Адвокат" журнали негизида ташкил топган ва "Advokat-plus" нашри билан биргаликда Тошкент шахар Матбуот ва ахборот агентлиги бошкармасида рўйхатга олинган.

17:30 - Ўзбекистонда амнистия

Илгари хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон парламенти Сенатининг 4-ялпи мажлиси бошланди. Икки кунлик мажлиснинг биринчи кунида эътиборни тортган нарса президент фармони ўрнига Сенат номидан амнистия тўгрисида карор эълон килингани бўлди. У “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг ўн уч йиллиги муносабати билан амнистия тўгрисида“ деб аталади.

9 бандлик мазкур карорга кўра, ўта огир жиноят содир этмаган махкумлар - биринчи марта хукм килинган аёллар, жиноят килган вактда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшга тўлган эркаклар, чет эл фукаролари, шунингдек, эхтиётсизлик оркасида жиноят содир этганлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча огир бўлмаган жиноят содир этиб, биринчи марта хукм килинганлар жазодан озод этилади. Бундай шахслар устидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилади.

Касддан одам ўлдирганларни истисно килганда, огир касалликка чалинган ёки 1- ва 2-гурух ногиронлари, жазо муддатининг ўталмаган кисми 2 йилдан кам колган махкумлар хам озод этилади.

Карор касддан содир этган жинояти учун 10 йилдан кам муддатга озодликдан махрум килинганлар жазо муддатининг ўталмаган кисмини 1/3 ига, 10 йилдан ортик муддатга камалганларникини эса 1/4 ига кискартиришни назарда тутади.

Хўш, карор кимларга татбик этилмайди? Карордан парча: у “ўта хавфли рецидивистларга; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахсларга; такикланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка карши ёки жамоат хавфсизлигига карши жиноятлар содир килганлиги учун хукм килинган шахсларга; шунингдек, мукаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод бўлгач, яна касддан жиноят содир этган шахсларга“ нисбатан татбик этилмайди.

Карор бугундан кучга кириб, 3 ой мобайнида ижро этилади.

7:00 - Козогистон ўзбекларни кийноклар мамлакатига тутиб берди

Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг хозиргина таркатилган баёнотининг маъноси шу сарлавхадаги каби.

Маълум бўлишича, Козогистоннинг махсус органлари томонидан ўзбек тарафининг талаби билан 28 ноябрда Чимкентда ушланган бир гурух ўзбек 28дан 29 ноябрга ўтар кечасиёк, соат 3 атрофида Ўзбекистонга таслим килинган экан. Хьюман Райтс Вотч ўз баёнотида Козогистинни халкаро нормаларни кўпол равишда бузишда айблаган ва ушланганларни Ўзбекистонга беришда расмий килиниши керак бўлган процедуралар хам килинмаганини тахмин этган.

Бу вокеанинг 4 декабрда Козогистонда бўладиган президентлик сайловлари арафасида юз бериши хам диккатга сазовор. Бу сайловлар ЕХХТ тмонидан Козогистон учун имтихон сифатида кўрилмакда . ЕХХТ бир неча марта сайлов кампанияси даврида юз берган камчиликларни хавотирлик билан тилга олганди.

Ўзбекистонга кайтариб берилган мусулмонларнинг баъзи бирлари, хусусан, Нозим Рахмонов БМТнинг Кочоклар Бош комиссарлигининг Олма-Отадаги офисида расман “кочкин” макоми олган ва учинчи мамлакатга жўнатилишини кутмокда эди. Шу йил июль ойида козок хукумати айни шундай шароитда Лутфулло Шамсиддиновни Ўзбекистонга тутиб беришдан воз кечиб, унга бошка давлатга кетиш учун имкон берганди. Кўринишидан, Козогистон хукумати бу масалада ўз позициясини ўзгартирмокда.

23 ноябрдан бери хали сони аникланмаган микдордаги ўзбек мусулмонлари Козогистон хукумати тарафидан камокка олингани хакида маълумотлар бор. Уларни хаммалари Ўзбекистонга тутиб берилгани ё берилмагани хакида аник маълумотлар йўк.

Нозим Рахмонов ва тутиб берилганлардан бири Шарофутдин Латипов Ўзбекистон тарафидан “вахобийликда”, колганлари эса, уларнинг ичида Асомиддин Косимжонов исмли киши хам бор, “акромийликда” айбланмокдалар. Уларни Ўзбекистонда кандай кийноклар кутаётганини тахмин килиш кийин эмас. Козогистон кийнокларган карши бир неча халкаро пактларга имзо кўйгани сабабли, кийноклар ўтказаётгани БМТнинг тегишли органлари тарафидан тан олинган Ўзбекистонга хеч кимни тутиб бермаслиги керак эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону