08 April 2010
13:00 -
Ёғ заводларининг акциялари коррупционерлардан тортиб олинмоқда
Мамлакатимиздаги ёғ-экстарция заводлари, умуман, ҳамма даромадбоп корхоналарнинг акциялари ўз вақтида коррупцион доираларнинг қўлига ўтиб кетгани, ҳозир ҳам жиноий халқаларнинг чўнтаги шулардан қаппаяётгани сир эмас. Мухбирларимизнинг айтишича, ҳукумат топшириғи билан ишлаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёғ заводларининг активларини ўша коррупционер деб аталаётган одамлардан қайтариб олишни бошланибди. Асосан Ботир Раҳимов, Салим Абдувалиев, Гулнора Каримова сингари таниқли авторитетларга тегишли бу қимматли қоғозлар энди давлатнинг ҳисобига ўтаркан.
Айрим кузатувчилар талончиликда ўғриларга дарс берадиган ҳокиму ҳукамоларга ёғли заводларнинг топширилиши тескари натижа беради, деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирданоқ бозорда бунинг акси сезилди: бир литр пахта ёзи 3000 сўмдан 3500 сўмга кўтарилди.