08 April 2010
08:32 -
Қирғизистон: Бақиев Ўшда, мухолифат ҳокимиятда
Ҳукумат Ўйини ҳам қўлга олган мухолифатчилар президент Қурмонбек Бақиевнинг у ерда йўқ эканлигини билдиришгандан кейин, унинг Россия ёки Қозоғистонга қочгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Аммо, ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган расмий “Кабар” агентлигининг билдиришича, Бақиев жорийдаги Мудофаа вазири билан Ўш шаҳрига учиб келган ва ҳозир шу ердаги расмий қароргоҳидадир.
Яна шу агентликнинг хабарига кўра, ҳукумат ва мухолифат мулоқоти натижасиз тугади. Бишкекада талончилик давом этмоқда ва кенгаймоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигини маълумотига кўра, кеча юз берган тўқнашувларда 47 киши ҳалок бўлган.
Қамоқда бўлган собиқ мудофаа вазири Исмоил Исоқов мухолифатчилар тарафидан озод қилинган. Мухолифат тарафидан Бош вазир этиб тайинланган Роза Отумбаеванинг айтишича, қонуний Бош вазир Дониёр Усенов истеъфо аризасини унга топширган.
Янги Бош вазир чет ээл журналистларига берган интервьюсида ўз ҳукумати ярим йил ишлашини, бу вақт ичида янги конституция ишлаб чиқилиб, унинг асосида президент сайлови ўтказилишини билдирган.
Халқнинг исёнидан талвасага тушган мамлакат парламенти эртага янги ҳукуматнинг мақомини расмийлаштириб берса, вазият сокинлашиши мумкин. Акс ҳолда, янги ҳукумат ноқонунийлигича қолиб, жамиятдаги қарама-қаршилик кучайади, қон тўкилиши давом этади. Демократик мухолифатнинг бу шаклда ҳокимиятга келиши эса, бутун Марказий Осиёда қийинчлик билан кетаётган демократик жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Қўшни диктаторлар демократларга қарши босимни кучайтиришга интилишлари ҳам муқаррар.