07 April 2010
06:04 - Қирғизистонда ҳукумат мухолифатга қарши ҳужумга ўтди
Аввалги хабаримизда башорат қилинганидек, қирғиз мухолифатчиларининг ноқонуний ҳаракатлари, хусусан, уларнинг вилоят ҳокимияти биносига кириб олишлари (босиб олишлари деса ҳам бўлади) ва ҳатто халқ ҳокими тайинлашлари каби ишларидан фойдаланган ҳукумат мухолифатга қарши кучли ҳужум бошлади.

Милициянинг махсус отрядлари, уларнинг ичида Бишкекдан ёрдамга келган 100 нафар махсус тайёрланган милиция ходимлари ҳам бор, вилоят ҳокимлигини куч ишлатмасдан мухолифатчилардан тозалашган, сўнгра ташқаридаги митингчиларни тарқатиб юборишган. Уларга қарши қўш ёшартирувчи моддалар ишлатилгани иддао қилинмоқда. Митингчилар билан милиция ўртасида чиққан тўқнашувларда ўнлаб одамлар жароҳат олган, 24 киши касалхоналарга жўнатилган.

Митинг уюштирган пртиялардан бири – “Ота Макон” партияси раисининг ўринбосари Болот Шерниязов ва Социал-демократик партиядан парламент аъзоси бўлган Иса Омуркуловлар миллий хавфсизлик органлари томонидан ушланган. Социал-демократик партиянинг раиси Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги уйидан Миллий хафсизлик комитетига олиб кетилгани ҳам хабар қилинди.


Мухолифат кучларини бирлаштирувчи “Демократия ва фуқаролар жамияти учун” коалицияси эртага Қирғистоннинг ҳамма ерида митинглар уюштириб, ўзини ҳимоя қилади, аммо куч ишлатмайди, дебди таниқли мухолифатчи Эдил Байсалов.

Ички ишлар вазири Молдомус Конгантиевга кўра, “Демократия ва фуқаролар жамияти учун” коалициясининг Таласдаги воқеалардан кейин қилган ҳар қандай фаолияти қонунсиздир, ҳар қандай йиғилишнинг олди олинади, вилоят ҳокимини зўрлик билан ушлаб турилганига бефарқ қараб туриб бўлмайди. У ҳам Болот Шерниязов ушланганини тасдиқлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону