07 April 2010
04:30 -
Вадим Абрамов футбол бўйича терма жамоамизга мураббий этиб тайинланди
Бугун Ўзбекистон футбол Федерацияси шу кунгача “Локомотив” жамоасининг Бош мураббийси бўлган Вадим Абрамовга мамлакат терма жамоасини ҳам топширди. 2008 йилнинг сентябридан бери миллий жамоага мураббийлик қилиб, фақат омадсизликка учраган таниқли футболчи Миржалол Қосимов рутбасини топширди. Федерациянинг терма жамоалар маркази директори этиб Асқар Толибжонов тайинланган.