06 April 2010
02:50 - Cобиқ амалдорга... қамоқда ҳам шароит зўр!
Тошкент вилояти Товоқсой зонасидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоиёт комплекси собиқ раҳбари Мирмуҳсин Акбаров қамоқда ҳам яйрамоқда, деди муассасада жазо ўтаб чиққан собиқ маҳбуслардан бири мухбиримизга. Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимига алоҳида камера ажратилгани-ю ноз-неъматларнинг муҳайё эканидан ташқари хотин, бола-чақасининг бемалол кириб чиқиши таъминланган. Ана шу муассасадан ўтган йилнинг ноябрида сиёсий маҳбус экани айтиладиган Санжар Умаров ўласи бўлиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил баҳорида порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш сингари айбловлар билан ҳибсга олинган Мирмуҳсин Акбаров сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону