06 April 2010
02:15 -
Журналист Хайрулла Ҳамидов иши қайта терговга юборилган
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳамда яна 39 нафар диндор устидан маҳкама жараёнлари бошланиши лозим эди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг билдиришича, жиноят иши қайта терговга юборилган ва бугунги маҳкама кечиктирилди. Ишнинг терговга қайтарилишига суриштирув ва тергов жараёнида процессуал камчиликларга йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, журналист Хайрулла Ҳамидов шу йилнинг 21 январида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузишда айбланиб ҳибсга олинган. Мазкур айблов тасдиғини топмагач унга нисбатан жамоат тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш айблови илгари сурилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения