05 April 2010
21:11 -
БМТ Бош котиби Тошкентда нима қилди?
Ўзбекистонда бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар йўқ ҳисоб. Давлатнинг расмий ахборот агентлиги саналадиган ЎзА кеча икки қатор хабар тарқатиб, Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга келгани, у ердан Тошкентга келишини билдирганди. Шундан буён бу агентлик БМТлик меҳмонни унутди ҳам.
Ташқи ишлар вазирлининг “Жаҳон” агентлиги ҳам Пан Ги Муннинг ташрифи ҳақида ҳеч қандай хабар бермасдан, бугун эрталаб соат 7:15 да президент Ислом Каримнинг БМТ Бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилиш маросимида гапирган нутқини рус тилида эълон қилди. Шундан билса бўладики, меҳмон Ўзбекистон президенти билан кечаёқ учрашган. Бу учрашув қаерда бўлгани, учрашувда нима бўлгани айтилмайди.
Ислом Карим ўзнинг нари борса 10 дақиқалик нутқида Пан Ги Мунни роса мақташдан ташқари икки мавзуини тилга олади – Орол бўйи атрофидаги экологик фалокат ва Афғонистон.
Ислом Карим Оролнинг қуриб бориш тарихини бир неча жумла билан эслайди, Ўзбекистон бу муаммони ҳал этиш учун нима қилишни ўйлаётганини мутлақо гаримайди. Афғонистон масаласида у ўзининг БМТ доирасида “6+3” контакт гуруҳи тузиш ғоясини такрорлайди. Афғонистон атрофидаги давлатлар, АҚШ, Россия ва НАТО вакилларини тўплайдиган бундай гуруҳ тузиш таклифи Ислом Карим томонидан бир неча марта айтилишига қарамасдан, унга ҳеч ким эътибор бермаётгани ва бермаслиги ҳаммага маълум. Табиий, Ислом Каримдан бошқа ҳаммага.
Пан Ги Мун бугун Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетининг студент ва ўқитувчилари олдида лекция ўқигани, ўз нутқида демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларини энг умумий шаклда тилга олиб ўтгани ҳам чет эл оммавий ахборот воситаларинг хабаридан маълум бўлди.
БМТ Бош котиб тушдан кейин журналистлар билан учрашган ва сўнгра Душанбеге учиб кетган. У журналистлар олдида ҳам биронта пичоққа илинадиган гап айтмаган.
“Ҳаракат” агентлиги мухбирларининг БМТлик меҳмоннинг Ўзбекистонга келиши ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайдиган воқеа бўлади, Пан Ги Мун бу ерда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларига эътибор беришини кутиш нореалликдир маъносидаги фикрлари мутлақо тўғри чиқди.
Бу хусусда Пан Ги Мундан ўпкаланиш ҳам тўғри бўлмасди. Чунки, БМТнинг функциялари бутунлай бошқа. Ўзбекистонда демократик жарёнларни ривожлантириш масаласида ўзбек демократик мухолифати Ғарбнинг ёрдамига таяниши, аммо, ҳамма нарсани ўзи қилиши лозим.