04 April 2010
23:35 -
Боғдод яна қон ичида, ислом фанатиклари энди мусулмонларни қирғин қилишмоқда, Ислом ислоҳотларга муҳтож
Бугун Боғдоднинг турли ерларида, чет эл элчихоналарига яқин жойларда ўлимчи-террористлар бомбалар билан жиҳозланган уч автомашинани портлатишди. Associated Press агентлигинингсўнгги хабарига кўра, ўлганларнинг сони 35 га чиқди, ярадорлар сони 200 дан ҳам кўп.
Эрталаб уюштирилган портлашларнинг биттаси Эрон элчихонасига яқин жойда, қолган иккитаси Миср ва Германия элчихонасининг ходимлари яшайдиган уйларга яқин жойларда бўлган. Ўлган ва ярадорларнинг ичида чет элликлар бор йўқлиги ҳали маълум эмас.
Украинларнинг УНИАН агентлигига кўра, Боғдодда бу учтадан ташқари, бошқа портлашлар ҳам бўлган. Ҳаммаси бўлиб 9 та портлаш бўлгани айтилмоқда. Улардан биттаси Украинанинг элчихонасига яқин жойда бўлган. Элчихона биносининг ташқи деворларига арзимаган зарар келтирилган.
Бундан икки кун аввал ҳам Боғдод бошқача шаклда қонга ботирилган эди. Ўшанда қуроллаган бир гуруҳ, баъзи маҳаллаларда ўйма-уй юриб, 24 кишини ўлдирган. Ўлдирилганларнинг кўпчилиги Ал-Қоидага қарши бўлган одамлар деб ҳисобланмоқда.
Кўриниб турибдики, энди террористларнинг нишони фақат Ғарб эмас, мусулмонларнинг ўзи. Албатта, улар ўзлари ўлдираётган мусулмонларни Исломнинг душманлари деб ҳисоблашади. Ўзларини Исломнинг душманлари киму дўстлари кимлигини белгилашга ҳаққи бор мусулмон деб ҳисоблашади. Ислом дунёсининг фожеси шунда. Ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаганлар, ўзларида бошқаларга баҳо бериш ва ҳатто уларни жазолаш ҳаққи бор деб ҳисоблашганида. Швециядаги карикатурачини ўлдиришни режалаштирганлардан тортиб, Боғдодда қон тўкаётган фанатикларгача, ана шундай одамлардир.
Исломда чуқур ислоҳатлар қилинмас экан, бу жараёнлар тўхтамайди.
Ислом уламолари бу масалада жим туришгани ҳам Ислом дунёсидаги инқирознинг кўрсатгичидир. Ўзбекдан чиққан Ислом уламолари, улар Қори бўлсин, Шайх бўлсин, “талоқ” дейиш пайтида нечта гувоҳ бўлиши кераклиги каби саволларга жавоб қидириш билан овора эканлиги маълум. Тахмин қилиш қийин эмаски, ҳозир бутун дунёдаги Ислом уламолари шу каби ишлар билан банд. Демак, Ислом дунёси яқин орада оёққа туролмайди.