04 April 2010
22:55 - БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистонда
Эрталаб Қороқалпоғистонга келган Пан Ги Мун Орол бўйидаги экологик аҳвол билан танишди, деб ҳозиргина икки қаторлик хабар берган давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА, меҳмон куннинг иккинчи ярмида Тошкентга келишини билдирган. Ваҳоланки, хабарнинг ўзи куннинг иккинчи ярмида, аниқроғи, кечқурун тарқатилган. Демак, ЎзАда ҳалигача БМТ Бош котибининг Тошкентга келиб келмагани ҳақида маълумот йўқ. Мана Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи.

Бошқа манбалардан олинган хабарларга кўра, Пан Ги Мун вертолётда қуриб бораётган Орол денгизи устидан айланди, бир маҳаллар соҳил бўйида жойлашган Мўйноқ шаҳарчасида бўлди. Ўтган асрнинг ўрталарига нисбатан сатҳи 2 баравар кичрайган ва ўша пайтларда дунёнинг катталиги бўйича 4 кўли бўлган Орол денгизининг феълан қуриб битаётгани БМТ Бош котиби тарафидан дунёнинг энг буюк фожеаларидан бири деб баҳолади. Аммо, дунё бу масалада нима қила олишини гапирмади, Марказий Осиё мамлакатларини бу муаммо устида биргаликда ишлашга чақирди.

Аввалги хабарлардан маълумки, Пан Ги Мун эртага Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетининг студент ва ўқитувчилари олдида лекция ўқийди, кейин турли учрашувлар ўтказади. Хусусан, унинг президент Ислом Карим билан ҳам учрашуви режалаштирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону