31 March 2010
23:52 -
“Эзгулик”: Бошига фожиа тушган опа-сингилларга ҳеч ким амалий ёрдам қўлини чўзмаяпти
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган бугунги релизда таъкидланишича, босқинчилик айблови билан узоқ йилга озодликдан маҳрум этилган сурхондарёлик опа-сингиллар Райҳон-Хосият-Наргиза Соатоваларга ҳеч бир ташкилот ёки шахс амалий ёрдам беришга шошилишмаяпти. Жамият фаолларининг урнишларига қарамай миршаблар томонидан зўрланган Райҳонни дастлабки тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш учун адвокатга маблағ топилмаган.
БМТнинг махсус маърузачиси Манфред Новак томонидан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилинган мазкур иш юзсидан HRW, Amnesty International сингари ташкилотлар, Швейцариянинг мамлакатимиздаги элчилиги ҳимоячи масаласида ижобий жавоб беришмаган. Дастлабки тергов даврида мазлум қиз ҳимоясиз қолди.
Мазкур ҳодиса юзасидан очилган жиноят иши якунланиб, зўровонлардан олинган ДНК таҳлиллари тергов сири сифатида ошкор қилинмаётир. Райҳон Соатованинг Зангиотадаги жазони ижро этиш муассасасига қайтарилганига қараганда суд маҳкамалари ҳам аллақачон ўтиб бўлган, айбдор “топилмаган” кўринади, дейилади релизда.
Афсуски, бундан бир неча кун аввал оила бошига тушган фожиа, фарзандларининг аянчли қисмати туфайли хонадон соҳиби Чори ака юрак хуружига учраб, 61 ёшида оламдан ўтибди. Хонадон бекаси Гулсара опа чалинган оғир дарддан қаддини кўтара олмаётган экан.
Жамоатчиликни бошига аянчли мусибат тушган хонадон вакилларига ёрдам беришга чақирган “Эзгулик”нинг пресс-релизини тўла матни жамиятнинг расмий веб-сайтида - www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения