31 March 2010
23:21 - Москвада экстремистик адабиёт ташиган юк машинаси ушланди
Москва кўчаларидан бирида турган юк машинаси милиция ходимларига шубҳали кўринди. Унинг ҳайдовчиси топилиб, у Россия минтақаларининг биридан келганини айтгач, автомашина аввал ўргатилган итлар ёрдамида текширилди ва портлатувчи моддалар йўқлиги маълум бўлди. Сўнгра ундаги юк милиция ходимлари тарафидан текширилганда, юк экстремистик руҳдаги китоблар эканлиги маълум бўлди.

Масалан, дейилади бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларининг расмийларига асосланиб хабар тарқатган русларнинг инглизча номли, аммо рус тилидаги Life News сайтида, автомашинадаги китобларда “шаҳид бўлиб ўл” каби чақириқлар бор. Китоблар экспертиза учун Федерал Хавфсизлик Хизматига олиб кетилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону