30 March 2010
03:11 -
Ислом Карим Кремлга таъзия йўллади, ҳойнаҳой Медведевга Андижонни эслатди
Бугун Президент Ислом Карим Москва метрополитенида содир этилган худкушлик қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик сўзлари битилган таъзия йўллади. Бу ҳақда хабар қилган “Жаҳон” ахборот агентлиги Президент Дмитрий Медведов номига йўллаган дил изҳорида: “Қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлигим ва чуқур таъзиямни қабул қилинг” дейилганини таъкидлаган. Медведев бу сўзларни ўқиганда, Ислом Каримнинг буйруғи билан жаҳаннамга айлантирилган, юзлаб кишилар қонга ботирилган Андижон майдонларини эсласа керак.
Айни соатларгача Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун эрталаб содир этилган икки худкушлик туфайли 105 кишининг жабр кўргани, 38 нафар одам қурбон бўлгани ва 63 киши оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганини билдирди.