30 March 2010
02:37 -
Ҳукумат Жиззахда порахўрларга, тўғрироғи, ўз малайларига қарши уруш очди
Жиззахдаги мухбирларимиз йўллаган хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича вилояти суди судьяси Турғун Умаров пора олаётган вақтда МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, кейинчалик қўйиб юборилган. Ҳозирда расмийлар судьянинг ўз аризаси билан лавозимини топширганини таъкидлаб ётишибди. Вилоят Меҳнат биржаси раҳбари Сакина Алмамедова эса шу йилнинг 17 март куни бир миллион сўм миқдорида пора олаётганида қўлга тушганди.
Бугун вилоятдаги Арнасой тумани прокурори Дилшод Бойназаровнинг ҳам пора олаётганида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумот ҳозирча расмийлар тилига кўчгани йўқ, дейди мухбиримиз.
Бугун вилоятдаги Арнасой тумани прокурори Дилшод Бойназаровнинг ҳам пора олаётганида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумот ҳозирча расмийлар тилига кўчгани йўқ, дейди мухбиримиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения