29 March 2010
23:06 -
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комитети Ўзбекистон бўйича қандай хулоса чиқарди?
Маълумки, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комитети 11-12 март кунлари Ўзбекистоннинг шу соҳага оид ҳисоботини тинглади. Human Rights Watch ташкилоти бу хусусда баёнот эълон қилиб, Ўзбекистоннинг ҳисоботи феълан қабул қилинмади, деб ҳисоблади. Аммо, бу Комитет қарорининг ўзи ҳеч бир ерда эълон қилингани йўқ.
Марказий қароргоҳи Бишкекда жойлашган CA-News агентлиги бугун БМТнинг радиосига асосланиб, ББСнинг ўзбек хизмати манба кўрсатмасдан кеча хабар беришича, БМТ Инсон ҳуқуқлари комитетининг Экспертлар гуруҳи доклад тайёрлаб, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон БМТнинг тавсияларини, хусусан, Андижон воқеалари бўйича тўла ва мустақил текшириш ўтказиш тавсиясини бажармаганини таъкидлаган. Кўринишидан, Экспертлар гуруҳининг доклади Ўзбекистоннинг 11-12 март кунлари БМТда қилган ҳисоботи вақтида эълон қилиш учун тайёрланган.
Шуни айтиш керакки, 200 га яқин аъзоси бўлган БМТга кирувчи давлатларнинг кўпчилиги демократия ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат нималигини ҳам билмайди. Ўзбекистон ҳам шулар жумласидан. Шундай шароитда, БМТ инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистонга таъсир қила олади, деб ўйлаш соддалик бўларди. Қолаверса, БМТнинг ҳамма қарорлари, инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам, мажбурий эмас, улар – тавсиядир.
Демак, демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида Ғарб давлатларининг ёрдамига таяниб, ўзбекларнинг ўзи бир нарсалар қилиши, Ўзбекистонда демократик мухолифат расман тан олинмагунча, бу соҳада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини тушуниб етиши керак.