29 March 2010
21:35 -
Москва метросида икки теракт, 38 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ ярадор бор, рус ҳукумдорлари ғазабда
Бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 8 атрофида Москва метросининг “Лубянка” ва “Маданият парки” станцияларида икки ўлимчи-террорист аёл ўзини портлатиши натижасида 38 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши турли даражада яралар олди. Уларнинг ичида оғирлари ҳам бор, демак қурбонлар сони ҳали ортади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Лубянка” станцияси собиқ Совет КГБси, русларнинг ҳозирги ФСКси жойлашган бинонинг тагида ёки ёнидадир.
Москвада эртага мотам куни деб эълон қилинди. Мамлакат раҳбарлари – президент Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш билан бир қаторда, терроризм йўқ қилинади деб навбатдаги ғазабли ваъдалар бериш билан оворалар.
Метронинг ҳамма станцияларида бор бўлган телекамералар томонидан ёзиб олинган кўринишлар асосида бу икки террор актини содир қилган икки аёл ва уларнинг ҳамроҳлари белгиланганлиги ҳақида рус оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда.
Дунёнинг ҳамма йирик мамлакатлари ва ЕИ каби халқаро структураларнинг раҳбарлари Москвадаги террор актларини қораловчи ва рус ҳукумдорларию қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирувчи баёнотлар эълон қилдилар. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, Россиянинг пойтахтидаги, бунинг устига рус махсус хизматларининг биноси остидаги бу портлашлар Россияни бошқараётган ва бутун дунёга террорист каби таҳдид солаётган Владимир Путиннинг обрўсини бир пул қилади.
Бу террор ҳужумлари сўзсиз қораланиши керак, аммо рус ҳукмдорлари ҳам 21-чи асрга мос келадиган сиёсат олиб боришса, биринчи навбатда, русларнинг ўзига яхши бўлади. Ҳали ҳам кеч эмас, руслар Жавҳар Дудаев ва Арслон Масҳадов каби инсонларни йўқ қилиб, ислом фанатикларининг оёққа туришига асос яратиб берганларини тушуниб етишлари ва керакли хулосалар чиқаришлари лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения