28 March 2010
02:46 -
Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 2,7 миллион
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» Информацион агентлигининг хабарчилик соҳасидаги ишлари кулгили. Бу агентликнинг сайтидаги ўзбекча ва русча саҳифалар ҳафтада бир-икки марта ўзгарса ўзгаради, ўзгармаса йўқ. Русча саҳифа мунтазам янгиланиб борса ҳам, у ерда биронта пичоққа илинадиган хабарни ўн кунда бир кўриш мумкин.
Кеча бу сайтда мамлакатимиздаги Интернет фойдаланувчиларининг сони 2,7 миллионга етгани, президент Ислом Карим раҳнамолигида бу соҳада буюк ишлар қилаётганини кўрсатувчи, хабардан ҳам мақолага ўхшаб кетадиган материал бор. Ундан маълум бўлишича, Ўзбекистон алоқа ва информатизация агентлиги тарафидан “Ўзбекистонда Интернетнинг аҳволи ва келажаги” номли ҳисобот тайёрланган экан. Мамлакатимзда 2, 7 миллион интернет фойдаланувчиси борлиги шу ҳисоботдан олинган.
Бизнинг сайтимизда халқаро ташкилотларнинг маълумотларига асосланиб аввалроқ берилган хабарда, Ўзбекистон интернет фойдаланувчиларнинг абсолют сони бўйича Марказий Осиёда ҳақиқатда биринчи эканлиги, аммо Қозоғистон ва Қирғизистон ҳар минг киши ичида интернет фойлаланувчилар сони бўйича биздан 2-3 баравар олдинда эканлиги билдирилган эди. Яъни, бизда фойдаланувчилар сонининг кўплиги қандайдир мувафаққиятнинг эмас, аҳоли сонининг катталиги натижасидир холос.
Табиий, Ўзбекистон алоқа ва информатизация агентлигининг ҳисоботида бундай анализ йўқ, бу ҳисоботга кўра, бизда ҳамма нарса яхши. Майда-чуйда камчиликлар бор, аммо улар Ислом Карим раҳнамолигида тезда тузатилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения