27 March 2010
12:35 -
HRW Ўзбекистоннинг БМТда инсон ҳақлари бўйича ҳисоботи ҳақида ва бир ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг ачинарли аҳволи
Машҳур Human Rights Watch ташкилоти кеча махсус баёнот тарқатиб, БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Комитетида Ўзбекистон берган ҳисоботига баҳо берди. Баёнотнинг номиёқ ҳамма нарсани билдиради – “БМТнинг органи Ўзбекистондаги аҳволни мудҳиш деб ҳисоблайди”.
HRW шу фикрдан келиб чиқиб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган ҳамма мамлакатлар ва ЕИ каби структураларни Ўзбекистон ҳукуматига таъсир кўрсатишга чақиради. Ўзбекистондаги даҳшатли аҳволни кўрсатувчи фактлар БМТнинг Комитетида тилга олинганини эслатган HRW, уларнинг баъзиларини санаб ўтади ва Ўзбекистоннинг ҳисоботи феълан қабул қилинмади, деган фикрга боради.
Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳисоботи БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Комитетида 11-12 март кунлари тингланган. У тинловларда қатнашган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов ўша кунларда бу тинглов ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмаган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон почта орқали юборган хатларига жавоб бермаган, скайп орқали мулоқотга чиқмаган. Тўғрисини айтса, ўзининг ҳуқуқ ҳимоячилик вазифасини бажармаган. Юртга қайтгач, ўз сафдошларидан таъналар эшитандан кейингина, рус сайтларида тинглов ҳақида баъзи стенограмма парчаларини эълон қилган ва нимагадир бу материалини Эксперт Ишчи Гуруҳининг ҳисоботи деб атаган.
Кеча “Эзгулик” жамиятнинг Эксперт Ишчи Гуруҳидан чиққанини эълон қилиши - шу Гуруҳнинг раҳбари ҳисобланадиган Суҳроб Исмоиловнинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида ўзини хунук тутгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Ҳаракат” мухбиринг фикрича ҳам, бу ҳуқуқ ҳимоячисининг қилаётган ишлар ҳуқуқ ҳимоячилигига иснод келтиради. Учинчи шахслардан олинган маълумотларга қараганда эса, Суҳроб Исмоилов Нью-Йоркда ўзини Ўзбекистон ҳукумати расмий ҳайъатининг аъзоси каби тутган. Шундай экан, унинг нима учун ўша кунлариёқ бу тингов ҳақида маълумот бермаганини тушуниш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения