21 November 2005
04:00 - 22:00 - Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар холига вой! - Тошкент Архитектура институти ректори алмаштирилди - Россия ФХХси Каримов тегирмонига сув куймокда 18:00 - Cамад Муроднинг отаси вафот этди
22:00 - Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар холига вой!

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлисининг Конунчилик палатасида республиканинг “чўнтак“ партиялари -“Адолат“ социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати - Ўзбекистон либерал партияси хамда “Фидокорлар“ миллий-демократик партияси фракцияларининг йигилишлари бўлди. Уларда Адлия вазирлиги таклифи билан “Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари тўгрисида“ги, “Жамоат бирлашмалари тўгрисида“ги конунлари ва бошка конун хужжатлари, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси“, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекси“га ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўгрисидаги конун лойихаси мухокама этилиб, конунни бузган деб хисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларга нисбатан каттик жиноий, маъмурий, моддий ва бошка жавобгарлик чоралари кўришга “ок фотиха“ берилди.

Ўзгартириш ва кўшимчалар тўгрисидаги мазкур конун, “Ўзбекистон“ радиоси ибораси билан айтганда, “фаолияти сиёсийлаштиришга каратилган, хорижий давлатлар ва халкаро ташкилотлар томонидан гараз максадларда фойдаланилаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотларни“ тизгинлаш ёки ёпишни кўзда тутади. Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати партияси рахбари Аслиддин Рустамовга кўра, ушбу конун “турли хил нопок йўллар билан хар хил нодавлат нотижорат ташкилотларга маблаг бериш оркали бизнинг контитуцион тузумимизни йўлдан чикаришга бўлган харакатларга чек кўядиган жуда катта сиёсий конун бўлади“

Ўзбекистон Жиноят кодексидаги ўзгаришлардан бири шундай: унинг 139-моддасидаги (тухмат килиш учун) енгил жазо энг кам ойлик иш хакининг 50 баравари ўрнига 200 бараваригача оширилади ёки 2 йилгача камок белгиланади.

Конунчилик палатасидаги йигилишларда фракциялар президент Ислом Каримовнинг 14 ноябрда Россия билан тузган иттифокчилик шартномаси “ахамияти“ хакида фикр алмашиб, уни якдил кўллаб-кувватлаганлар, халк ўртасида шартнома хакида тушунтириш ишлари олиб боришга келишиб олганлар.

Тошкент Архитектура институти ректори алмаштирилди

Бугун, 21 ноябрда Тошкент Архитетура ва курилиш институти ректори, Олий Мажлиснинг собик депутати Бахтиёр Аскаров узок вакт давом этган тафтишлардан сўнг вазифасидан озод килинди. Мазкур даргохга 14 йил рахбарлик килган Бахтиёр Аскаров институтга кўшимча равишда хаддан ташкари кўп талаба кабул килганликда айбли топилди.

Институтга Тошкент транспорт ва темир йўллари иститутида проректор бўлиб ишлаб келган Мухаммаджон Мирахмедов ректор этиб тайинланди.

Россия ФХХси Каримов тегирмонига сув куймокда

Оммавий ахборот воситалари хабарига к ра, 18 ноябрда Новосибирск шахрида Россия Федерацияси Федерал Хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Андижон исёнида катнашганликда гумон килинаётган икки збекистонлик фукаро - 39 яшар Абдукодир ва 37 ёшли Абдуносир Аскаровлар хибс этилган. Хозирда ака-ука Аскаровлар махаллий вактинчалик саклаш хибсхонасида сакланмокда. Мазкур шахсларнинг Ўзбекистонга экстрадиция килинишига деярли шубха йўк.

18:00 - Cамад Муроднинг отаси вафот этди

Бугун, 21 ноябрда "Эрк" демократик партияси раиси Самад Муроднинг падари бузруквори Малла бобо узок давом этган саратон хасталигидан сўнг вафот этди. Мархумнинг якинлари жанозанинг 22 ноябрь тонгида ўкилишни айтдилар.

Сафдошимиз Самад Мурод ва унинг оила аъзоларига Оллох сабр-бардош берсин. Илохим, мархумнинг тупроги енгил былсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону