20 November 2005
04:00 - 19:00 - Ўзбекстон чегаралари кандай кўрикланяпти? - Ўзбекистонда янги web-портал ишга тушди - Президентнинг жияни йўл ходисасига йўликди
19:00 - Ўзбекстон чегаралари кандай кўрикланяпти?

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Конунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кўмитасининг кеча, 19 ноябрда ўтказилган навбатдаги йигилишида юкоридаги саволга жавоб изланди. Анкроги, йигилишда 2004 йилда ва 2005 йилнинг 1-ярмида Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида “Давлат чегараси тўгрисида“ги конуннинг ижроси кўриб чикилди.

Тожикистон, Туркманистон ва Афгонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида 13 та назорат пости бўлиб, бу ерда чегарадан валюта ва наркотик моддалар олиб ўтишга уринишлар тез-тез рўй берар экан. Чегарачилар сўзларидан Тожикистон ва Козогистонга кўшни Тошкент вилоятида хам наркотик моддалар, шунингдек, товар-моддий бойликларни контрабанда йўли билан олиб ўтиш одатий хол эканлиги маълум бўлди.

Бултур Тошкент вилоятида, чегарачиларнинг расмий хисобига кўра, 10458 марта давлат чегарасини бузиб ўтиш холлари аникланган. Холбуки бу ракам, яна улар эътирофига кўра, аслида бундан анча-мунча кўпдир. Чунки талай жойларда чегара назоратини ўрнатиш кийин, масалан, фукароларнинг хонадонлари чегара устига тўгри келган жойлар хам оз эмас. Шунинг учун, “Ёшлар“ телеканалининг хабарига кўра, йигилишда “Давлат чегараси тўгрисида“ги конун ижросини таъминлаш учун “чегараларда ва чегара зоналари якинида яшовчи фукаролар билан таргибот ишларини кучайтириш режалари кўриб чикилган.“

Ўзбекистонда янги web-портал ишга тушди

17 ноябрдан халкаро Интернет тармогида www.Doda.uz web-портали ишга тушди. Кўп йўналишли мазкур тармок таъсисчилари Doda Technologies ширкати бўлиб, портал Почта, Эълонлар, Иш ва Сайтлар рукнларини ўз ичига олган. Янги лойиха муаллифлари ўзбекистонлик Интернет мухлисларини дам олиш, кўнгилочар йўналидаги ахборот ва турли мавзулар билан хушнуд этишни кўзда тутган. Шакл ва мазмунан Yahoo.com сайтини эслатувчи мазкур портал Ўзбекистонда энг оммавий тармок бўлишни максад килган.

Аммо, дейди мухбиримиз, портал номи ножиддий бўлиб, ўзбек адабий тилида деярли бирор мазмунни англатмайди. "Дода" сўзи Тошкент лахжаси (шеваси)да аксар холларда "бобо" маъносини англатиб, кейинчалик пайдо бўлган сўзлашув услуби (Тошкентдаги кўча тили)да "энг зўр" сўзини ифодалайди. Демак, сайт эгалари "янги ўзбек"лар эканлигини тахмин килиш мумкин.

Президентнинг жияни йўл ходисасига йўликди

18 ноябрда журналист ва хукук химоячиси Жамшид Каримов ўзининг хамрохи, "Правда Востока" газетаси мухбири Николай Барашкин билан биргаликда автомабиль халокатига йўликкани хакида хабар таркатди. Маълум бўлишича, иккала журналист ўтирган автомабилга Жиззах шахри якинидаги автомабилларга ёкилги куйиш шахобчаси олдида русуми ВАЗ-2108 бўлган номаълум автомашина тўсатдан келиб урилган.

Натижада иккала журналист хам тан жарохати олган. Рентген маълумотларидан сўнг Жамшид Каримов касалхонада ётишдан бош тортган.

Уларни келиб урган автомобилнинг эгаси ўзини Бобоев деб таништирган, у хакида бошка маълумот йўк.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону