19 March 2010
07:23 - АҚШ ва жаҳонни инқироздан олиб чиқиш йўлида яна бир қадам, Обама ишсизликни камайтириш учун $17,6 млд ажратди
Бугун АҚШ президенти Барак Обама кичик бизнесни рағбатлантириш ва янги иш ерларини кўпайтиришга хизмат қиладиган лойиҳалар учун $17 млд пул ажратадиган қонунни имзолади.

Жаҳон кризиси бошланган 2008 йил ёзидан кейин АҚШ иқтисод ва милиявий секторга $787 миллиардлик ёрдам берганди. Шундан кейин молиявий сектор барқарорлашди, иқтисод ўсишга бошлади. Аммо, ишсизлик даражаси ҳали ҳам юқори – 9,7%. Ваҳоланки, бу рақам кризисдан олдин 4-5 фоиз атрофида бўларди.

Бугун қабул қилинган қонунга кўра, ҳеч кимга тўғридан-тўғри ёрдам пули берилмайди. Майда бизнес корхоналари учун янги иш ерлари очиш, янги одамларни ишга олишни рағбатлантириш мақсадида бундай корхоналардан янги ишчи ишлатгани учун олинадиган 6,2 фоиз солиқ, бу янги ишчи аввал ишсиз бўлган бўлса, олинмайди. Тўғрироғи, бу солиқни бугунги ажратилган пулдан ҳукуматнинг ўзи тўлайди. Янги олинган ишчи шу корхонада бир йилдан кейин ҳам ишини давом эттирса, корхонадан олинадиган солиқ феълан яна камайтирилади. Тўғрироғи, солиқнинг маълум қисмини тўлаш учн корхонага бугун ажратилган пулдан ёрдам берилади.

Қисқа қилиб айтилса, ҳукумат бугунги ажратилган пул ёрдамида бевосита янги иш ерлари яратмайди, янги иш ерлари яратишни рағбатлантиради, яъни, билвосита янги иш ерлари яратади. Бу қадам АҚШни, демак, бутун жаҳонни кризисдан тезроқ олиб чиқишга хизмат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону