19 March 2010
06:13 - Америкалик аёл “Жиҳод Жейн” ислом террорига алоқаси борлигини тан олмади
“Жиҳод Жейн” ва “Фатома ЛаРоуз” лақаби билан ҳам танилган америкалик аёл Коллин ЛаРоуз бугун Пенсилвания штати Федерал судида кўрсатма бериб, террористлар тўплаш ва швециялик карикатурист Ларс Вилксни ўлдириш мақсадида фитна ташкил этиш айбларини тан олмади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Федерал Тергов Бошқармасининг тўплаган материалларга кўра, Коллин ЛаРоуз Интернет орқали террористлар тўплашга бошлаган ва электрон хатларининг бирида дин учун “ўзимни қурбон қилиш ёки бошқа бировни ўлдириш” билан фахрланган бўлардим, деб ёзган. У ўтган йили октябрь ойида ҳибсга олинган.

46 ёшли Коллин ЛаРоуз Ирландияда ҳам сафар қилиб, у ердаги сафдошлари билан Ларс Вилксни ўлдириш режаларини маслаҳатлашган. Ирландия полицияси шу кунларда уларнинг икки нафарига расмий айблов эълон қилди.

Американинг суди аввалроқ Коллин ЛаРоузни шу йил 3 майгача қамоқда ушлаб туриш қарори чиқарган эди. Агар айблар исботланса, у бутун умр озодликдан маҳрум қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону