19 March 2010
03:34 - Наврўз тантаналари икки кун аввал нишонланадиган бўлди
Эртага, 19 март куни Наврўз умумхалқ байрамининг марказий театрлаштирилган тантаналари ўтказиладиган бўлибди. Пойтахтнинг Алишер Навоий боғидаги анъанавий томошада давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этади. Президент анъанавий нутқ сўзлайди ва шундан сўнг бадиий ва фольклор жамоаларнинг чиқишлари билан байрам тантаналари ниҳоясига етади.

Гидро метеорология марказининг маъулмотига кўра, 21 март куни ҳаво ҳарорати пасайиши ва қор ёғиши кутилмоқда. Шу боисдан марказлаштирилган тантаналар икки кун аввал нишонланадиган бўлибди. Бу ҳақда бадиий жамоаларнинг вакиллари мухбирларимизга маълум қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону