19 March 2010
02:13 - Қаршида яна бир банк ходимини ўлдириб кетишди
Бундан икки кун аввал Қарши шаҳридаги мини банклардан бирининг ҳисобчиси, 31 ёшли Азиз О. ниқобланган номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилди. Қарши тумани Бешкент шаҳрида истиқомат қилувчи бу йигитга бир марталик пичоқ зарби берилган. У шифохонада жон таслим қилди.

Кундузи соат 11 ларда содир этилган намойишкорона қотиллик банк ходимларини саросимага солиб қўйган. Афсуски, бир ҳафта ичида банк ходимлари билан боғлиқ иккинчи қотиллик борасида бирор тахмин ёки версия илгари сурилаётгани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону