04 November 2005
04:00 -
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
22:30 - Яна бир ўзбек сиёсий қочоқ статуси олишга ҳаракат қилмоқда
22:30 - Яна бир ўзбек сиёсий қочоқ статуси олишга ҳаракат қилмоқда

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ивановoда Ўзбекистоннинг талаби билан Россия органлари тарафидан ушланганларнинг иши турли шаклда давом этмоқда. Масалан, Россия прокуратураси Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини нотуғри деб топди. Ҳуқуқ ҳимоячилариэнди бу масала бўйича Россия прокуратураси амалий ишлар қилишга, яъни Алишер Усмоновни ўзбек органлари қўлидан чиқариб олишга киришади деб кутмоқдалар.

Шу йил 31 октябрдаги хабаримизда бошка бир ўзбек - Ҳотам Хожиматовни Ўзбекистонга экастрадиция килиш учун, аввал уни Россия фукаролигидан махрум килишга харакат бошлангани, аммо, ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳотам Хожиматовнинг ишини каттик контрол остига олганларини билдиргандик.

Киевда яшаётган “Бирлик” ва “Эзгулик” фаолларидан олинган охирги хабарга кўра, бундан бир неча кун аввал Ҳотам Хожиматов рус ҳуқуқ ҳимоячиларининг ёрдамида Киевга келган ва 1 нябрь куни БМТнинг Қочоқлар Бош комиссарлигига мурожаат қилиб, ўзига сиёсий қочоқ статуси берилишини сўраган. Исмоил Дадажоновнинг айтишича, бугун Ҳотам Хожиматов Украина миграция хизматига ҳам айни шаклдаги аризасини топширди. Киевда яшаётган ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳотамга керакли ҳамма ёрдамни беражакларини айтмоқдалар.

Бугун Марказий Осиёлик қочокларга ёрдам бериш билан шуғулланадиган, Ҳотам Хожиматовнинг ишини ҳам оталиққа олган Россиялик “Гражданское содействие” комитети ҳам бу ҳақда маълумот тарқатди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону