03 November 2005
04:00 -
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
17:00 -Ўзбекистонда ҳайит номози, ёки ҳукуматнинг макруҳ иши
17:00 -Ўзбекистонда ҳайит номози, ёки ҳукуматнинг макруҳ иши

Бугун эрталаб, соат 7 дан ошганда, Ўзбекистон мусулмонлари 2 ракат ийд фитр намозини адо этдилар. Илгари, масалан, Тошкентда жоме масжидларга, улар атрофидаги кўча ва майдонларга бунчалик кўп жамоат тўпланганини шаҳарликлар эслай олишмайди. Хаво булутсиз ва илиқ эди.

Биргина Камолон жоме масжиди ва унга ёндош кўчаларда, бемалал айтиш мумкинки, ўн минглаб одам тўпланди. Имом намоздан олдин ваъз айтди, кейин хутба ўқиди. У радиокарнайлар воситасида кучайтириб эшиттирилган ўз ваъзида, одатдагидек, ҳукумат ва президент номига, ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (!) шаънига таҳсинлар йўллади.

Айни ўша дақиқаларда намозхон ҳалойиқнинг тўрт атрофида ушбу органларнинг қуролланган ходимлари билан тўлган автобуслар ҳозир бўлди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошкармаси зобитларидан бирининг билдиришича, бу гал мамлакатнинг ҳамма жойларида авваллари ҳеч қачон кўрилмаган хавфсизлик чоралари амалга оширилган, Андижонга эса май воқеаларидан юрагини олдириб қўйган ҳукумат Тошкентдан катта қўшимча жанговар кучлар юборган.

Шу муносабат билан “Ҳайитда қурол кўтариб юрмокликнинг макрухлиги“ (ҳаромлиги) тўғрисида Ал-Бухорий келтирган хадисни эслатиш жоиздир. Унда бундай дейилади: “Ҳайит куни саҳобаи киромларга қурол тақиб ёки олиб юрмоқ манъ этилган бўлиб, душман хавфи бўлгандагина рухсат қилингандир“ (“Хадис“, “Ал-Жомиъ Ас-Сахих“, 1-жилд, 262-бет; Тошкент, 1997).

Ўзбекистон ҳукумати ўз қўл урган ишни ҳаром деб ҳисобламаётган бўлса, демак ўз халқини душман ўлароқ кўриши хусусида гапириш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону