28 February 2010
22:14 - Сайлов масхарабозликларида тожиклар ҳам илғорлар қаторида, маҳаллий ўзбеклар фақат тамошабин
Бугун Тожикистонда мамлакат парламентининг қуйи палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлмоқда. Мамлакат қонунларига кўра, сайловчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этган сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

Тожик ахборот воситаларининг Марказий Сайлов Комиссияси раиси Абдураҳмон Абдуманноновга асосланиб билдиришича, тушга қадар 52 фоиз сайловчи овоз бериб бўлган. Демак, сайловлар бўлиб ўтди, деб ҳисоблаш мумкин. Кечгача сайловга 100 фоиз сайловчи қатнашди деб эълон қилинса ажаб эмас.

Сайлов деб аталган бу масхарабозликнинг яна бир сифати ўзбеклар учун муҳим. Тожикистон аҳолисининг салкам 20 фоизи ўзбеклар бўлишига қарамасдан, парламентда бир нафар ҳам ўзбек бўлмайди, чунки номзодлар ичида ўзбек йўқ.

Бу ҳол Тожикистон режими олиб боаётган миллатчилик сиёсатининг натижаси эканлигига шубҳа йўқ. Аммо, айни замонда, ўзбеклар ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашолмаганлари ачинарлидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону