25 October 2005
03:00 - 21:00 - Ўзбекистонда курси эгасини узок куттирмайди
21:00 - Ўзбекистонда курси эгасини узок куттирмайди

Кеча, 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегия ва минтакалараро тадкикотлар институти директори бўлиб ишлаб келаётган Шухрат Явкочов Ўзбекистон Президентининг Миллатлараро тотувлик ва дин масалалари бўйича Давлат маслахатчиси этиб тайинланди. Ўтган хафтада мазкур лавозимдан четлатилган, хатто жавобгарликка тортилиши кутилаётган 42 ёшли Зухриддин Хусниддинов хамда унинг Бош консультанти Абдувоит Очилдиевларнинг такдири борасида маълумотлар йўк.

Ўтган хафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб тайинланган Анвар кори Турсуновга собик муфтий Абдурашид Бахромов халигача хизмат хонасини бўшатгани йўк. Номини очикламасликни сўраб маълумот берган диний идора вакили уламолар орасида гурух-гурухга бўлиниб, зимдан тортишувлар бораётганини айтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону