27 February 2010
04:08 - Ўзбекистон президенти монополияга барҳам бермоқчи, мавжуд режим билан буни қилиб бўладими?
Ислом Карим бугун чиқарган фармони билан мамлакат иқтисодиётидаги монополияга барҳам бермоқчи. Рақобат муҳитини шакллантириб, табиий монополистларга нисбатан назоратни кучайтирмоқчи. Ҳатто бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини қайта ташкил этишга кўрсатма берган.

Бироқ бозор муносабатларига тўла ўта олмаган, иқтисоди эркин бўлмаган Ўзбекистонда рақобатни ривожлантириш қоғозда қолиб кетадиган ислоҳот эканини салкам 20 йиллик мустақиллик даври исботлаб берди. Монополияни айнан малакатдаги коррупцион доиралар ушлаб тургани боис ҳам бу борадаги уринишларнинг бефойдалиги ҳақида гапириш ортиқча, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону