27 February 2010
03:41 - Собиқ МХХ ходимаси диний адоват қўзғатишда айбланиб, 7 йилга қамалди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди томонидан МХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси собиқ ходимаси Мўътабар Ғафурова миллий ва диний адоват қўзғатиш, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш, давлат сирларини ошкор қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда мансабини суиистеъмол қилишда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган хуфячи хонимнинг қариндошлари унинг Фарғона вилояти МХХ бошқармаси бошлиғининг шахсий хусумати қурбони бўлгани, идоранинг бош маъмурлари бундан бехабарлигини айтди.

Мўътабар Ғофурова мазкур тизимда 17 йил фаолият кўрсатган ва 25 йиллик стаж (1 йили 1,5 йилга ҳисобланган) билан пенсияга чиққан. Ўтган йилнинг сентябрида Қўқон шаҳрида ҳибсга олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону