27 February 2010
01:26 - Ўзбекистон элчиси япон императорига ишонч ёрлиғини топширди
Мамлакатимизнинг Япониядаги дипломатик миссияси раҳбари этиб тайинланган Ҳамидлла Кароматов император Акихитога ишонч ёрлиғини топширган. Император ва элчи мулоқоти давоимда мамлакатлараро муносабатлар, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий алоқалар истиқболи муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлиб ишлаган Ҳамидлла Кароматов 2008 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди (ўша кунги хабаримизни қаранг).

Ҳамидулла Кароматов ҳақида сўз кетганда, дейди мухбиримиз, у ўзбек шўро адабиётининг намоёндаларидан бири, бухоролик ёзувчи Саъдулла Кароматовнинг ўғли. У Ўзбекситон Бош вазирининг ўринбосари даражасигача кўтарилган, ўта қўпол ва маданиятсиз шахс. Ҳатто 2007 йилда Тошкент аэропотидаги миршаблардан бирини ургани, самолётда стюардессани ҳақорат қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Унинг поччаси, Ирригация институтининг собиқ ректори Оқназаров эса, иш жойидаги жиноятлари фош бўлгач, Россияга қочган одам. У ўша ерда тутилиб, Ўзбекистонга экстрадация қилинган ва ҳукумат аравасидан туширилганди.

Хуллас, режимга содиқ бўлса ҳам, биографиясида қора доғлар кўп бўлган одамнинг Японияга бориши мамлакатимизнингобрўсини кўтармайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону