21 February 2010
20:47 -
Дунёнинг энг коррупциялашган мамлакатлари ичида ҳар доимгидек Ўзбекистон бор
Машҳур Форбес журналининг сайтида Transparency International ташкилоти тарафидан ишлаб чиқилган янги Коррупциядан Таъсирланиш Индекси асосисида тайёрланган жаҳон мамлакатларининг коррупция индекслари эълон қилинган.
Янги индексни ҳисоблаш усули асосида дунёнинг 180 мамлакатидаги аҳвол ўрганилган, янги рейтингли рўйхат тузилган. 10 баллик шкала бўйича 75 мамлакатнинг рейтинги 3 дан кам бўлибди, 2008 йилда бундай мамлакатлар сони 72 эди.
Дунёнинг 180 мамлакати ичида Ўзбекистон 174 ўринни эгаллагани - мамлакатимиздаги аҳвол қанчалик аянчли эканлигини яна бир марта кўрсатади. Мана ўша рўйхатдаги энг коррупциялашган мамлакаатларнинг ўрни:
174 – Ўзбекистон
175 – Чад
176 – Ироқ
176 – Судан
178 – Муанмар
179 – Афғонистон
180 - Сомалия
Хуллас, қайси усул билан ҳисобланмасин, Ўзбекистонда коррупция даражаси ўта юқори эканлиги ўртага чиқаверади. Чунки, мамлакатимизда ҳақиқий аҳвол шундай.