21 February 2010
02:30 -
Пўлат Охун: Бугун буюк рус демократи Анатолий Собчакнинг хотира куни
Бугун 20 февралда Россиянинг буюк демократларидан Анатолий Собчак ҳаётдан кўз юмишининг 10 йиллиги хотира куни сифатида нишонланди.
Собчак бутун СССРга, балки, бутун дунёга бир кунда машҳур бўлган инсонлардан эди. Унинг СССР халқ депутаталари Қурултойидаги биринчи чиқишиёқ уни машҳур қилди, айнан унинг шу чиқиши мамлакатимизнинг ҳаётидаги бурилиш нуқталаридан бири бўлди.
Анатолий Собчак бундан кейинги дупутат сифатидаги фаолияти, Қурултойдаги мантиқий ва юридик билимларга асосланган нутқлари ва баъзида тўғри жойда ишлатилган оддий сўз отишлари билан совет бюрократларининг нафратини, оддий одамларнинг муҳаббатини қозонган эди.
Анатолий Собчак демократик Россияни шакланишига жуда катта хизмат қўшган инсонлардан бири. У Ленинград шаҳрининг халқ томонидан сайланган биринчи хокими бўлди, кейинчалик шаҳарга тарихий Санкт-Петербург номининг қайтарилишига эришди.
Мен СССР Халқ депутати ва Регионлараро Депутатлар Группасинининг аъзоси сифатида Анатолий Собчак билан кўп мулоқотда бўлганман. Собчакнинг ёшлик йиллари Ўзбекистонда, асосан Қўқонда ўтган ва шунинг учун хам мен билан муносабатлари жуда яхши эди. Собчак Ўзбекистондаги ички сиёсий воқеалар билан қизиқарди ва “Бирлик” фаолияти билан яқиндан танишиб борарди, керакли маслаҳатлар берарди. У 1992 йилнинг бошларида тасодифан бир самолетда Москвадан Афинага “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат билан бирга учганда, у билан суҳбатлашган ва Ўзбекистондаги сиёсий муҳитни яхши билишини яна бир марта намойиш қилганди.
Бугун Россия телевидениеси орқали Собчакни улуғлаб Бош вазир Владимир Путин ва Президент Дмитрий Медведевлар чиқишлар қилишди. Собчак Ленинград Юридик институтида дарс берганда Путин ва Медведевларнинг домласи бўлган. Унинг биринчи сайлов олди кампаниясини Дмитрий Медведев бошқарган. Кейинчалик Собчак шаҳар хокими бўлиб ишлаганда, ишсизлик оқибатида кўчада қолган Владимир Путинга ўз қўли остида иш берган, уни қўллаб қуватлаган.
Бугун ҳамма оммавий ахборот воситалари орқали Собчакга тасаннолар айтаётган Владимир Путин тақдир тақозоси билан президент бўлди, аммо, аслида Собчакнинг ғоялари ва хотирасига хиёнат қилди, Россияда Собчак ва у каби инсонлар ёрдамида ўсишга бошлаган демократия ниҳолларини йўқ қилиб ташлади.
Буюк инсон Анатолий Собчак ўзбек демократларнинг хотирасида ҳам абадий қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения