09 February 2010
06:06 - Россияда сиёсий масхарабозлик давом этади, мини-жанжал битди
4 февралдаги “Русларнинг “суверен демократия” ўйинидан ўқ чиқди, Ўзбекисонда ҳам шундай бўлади” хабаримизда Россиянинг расмий сиёсий саҳнасида, қоғоздагина кўппартиялик борлиги, расман рўйхатдан ўтган ва парламентда ўз вакилларига эга ўлган партияларнинг ҳаммаси Путин режимини қўллаб қувватлаши, аммо уларга бир-бирларига нисбатан мухолифатчилик қилиш рухсати берилган айтилиб, ўша кунларда гўёки мухолифатдаги “Адолатли Россия” ва ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиялари орасидаги мин-жанжал тезда битиши ва масхарабозлик аввалгидек давом этажагини башорат қилган эдик.

Ҳозир воқеалар айнан шундай давом этмоқда. Бир неча кун бу икки партиянинг турли туман раҳбарлари бир-бирларини қақшатқич шаклда танқид ва ҳақорат қилиб бўлганларидан кейин, юқоридан буйруқ келди, шекилли, ҳамма нарса чиройли қилиб битирилди.

Рус оммавий ахборот воситаларининг кечаги хабарларига кўра, бу икки партиянинг раҳбарлари Сергей Миронов ва Борис Гризлов кутилмаганда ва яширинча якшанба куни учрашишибди ва жанжанлни битиб, ўз фаолиятларини мувофиқлаштирилган ҳолда давом эттиришга келишиб, бу хусусда махсус ҳужжат ҳам имзолашибди.

Шундай қилиб, русларнинг сиёсий саҳнасидаги масхарабозлик давом этаверади: “Адолатли Россия” бош вазир Владимир Путинни қўллаб-қувватлайди, аммо у раислик қилаётган “Бирлашган Россия” партиясига мухолифатда бўлади.

Қаранг, Ўзбекистондаги сиёсий масхарабозларнинг Москвада қандай яхши ўқитувчилари бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону