08 February 2010
16:21 -
Япония Курил оролларининг қайтариб берилишини яна талаб қилди, бунга ўзбекларнинг нима даҳли бор
Бу мамлакатда 7 февраль “шимолий ҳудудлар куни” сифатида нишонланади. Шимолий ҳудудлар – Курил ороллларидаир. Маълумки, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабасидан фойдаланган СССР бу оролларни Япониядан тортиб олиб, Россияга ўша пайтда қўшиб берган эди.
7 февраль куни Японияда шимолий ҳудудларни қайтариб олиш талабаи билан оммавий митинглар ва ҳатто ҳукуматнинг махсус мажлиси ўтказилади. Кеча “Шимолий ҳудудларни қайтариб олиш ҳаракати”нинг вакиллари йиғилишида нутқ сўзлаган Япония Бош вазири Юкио Хотояма шундай дебди: “2 оролни қайтариб олиб, тинчлик шартномаси (Россия билан – “Ҳаракат”) тузиш варианти бизи қониқтирмайди. Бошланғич нуқта сифатида тўрттала орол кимники эканлиги аниқлаб олиниши керак. Биз бу муаммони ҳозирги авлод тириклигида ҳал қилишга интиламиз. Мен ўз лавозимимда турар эканман, бу йўналишда максимал ҳаракат қиламан. Дарвоқе, Россия учун ҳам Япония каби иқтисодий ва технологик ривожланган мамлакат билан дўст бўлиш жуда муҳимдир.”
Бу ҳақда хабар берган русларнинг Regnum агентлиги алоҳида таъкидлашича, яқиндан бери япон сиёсатчилари ичида бу масала бўйича кескин ва қатъий иборалар ишлатиш кучайиб бормоқда. Хусусан, бу ороллар ҳақида “ноқонуний босиб олинган ҳудудлар” ибораси ишлатилмоқда.
Regnum экспертларибундай ўзгариш яқинда гуржи ва рус сайтларида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Москва Курил ороллари ва Калининградни сақлаб қолиш учун Жанубий Осетияда урушмоқда, руслар улардан тинч йўллар билан воз кечсалар яхши бўларди” деган фикрлари эълон қилингандан кейин бошланганини яхши билишади. Келажакда Евросиёда муҳим роль ўйнаши муқаррар бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг демократик мухолифати лидерининг бу фикрлари японларни янада жасоратлантираётгани ҳам шубҳасиздир.