08 February 2010
15:10 -
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев Вашингтонда Ҳиллари Клинтон билан учрашди, бундай учрашув Ўзбекистон учун орзулигича қолаверади
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Қозоғистон ташқи ишлар вазири – Давлат Котиби Канат Саудабаев 5 февраль куни Вашингтонда АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашди, деб хабар беради Казинформ агентлиги.
Бу учрашув Қозоғистоннинг халқаро мавқеси ва обрўси кун сайин ортиб бораётганининг яна бир кўрсатгичидир. Қиёслаш учун эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўтган йилининг охирида АҚШда бўлганда, у Давлат Департаментнинг ўрта даражали мулозимлари тарафидан қабул қилинган ва унинг ташрифини етарлича юксак даражада тайёрлай олмасликдан айбланган Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Абдулазиз Комилов дарҳол вазифасидан олинган эди. Аслида, бу унинг айби эмас. Айбни Ўзбекистоннинг тушиб бораётган обрўсидан қидириш керак.
Саудабаев-Клинтон учрашувида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг шу йил апрель ойида Вашингтонга келиши ва АҚШ президенти Барак Обама тарафидан қабул қилиниши ҳақида келишилган. Ҳиллари Клинтон Қозоғистонинг шу йил ёзда Остонада ЕХҲТ саммити ўтказиш таклифи АҚШ тарафидан қўллаб-қувватланишини ҳам билдирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения